date

Антибиотик ва гормонлар эндиликда фақат электрон рецепт билан сотилади

Антибиотик ва гормонлар эндиликда фақат электрон рецепт билан сотилади

Ўзбекистонда дори воситаларини тайинлаш тизимида муҳим ўзгариш жорий этилмоқда. Энди антибиотиклар ва тизимли таъсир этувчи гормонал препаратлар фақат электрон рецепт асосида берилади.

Янги тартибга кўра, беморга тайинланадиган дори-дармонлар ҳақидаги барча маълумотлар шифокор томонидан электрон рецепт тизимига киритилади ва рақамли тасдиқ орқали расмийлаштирилади. Бу эса дори айланмасида назоратни кучайтириш ва ўзбошимчаликнинг олдини олишга хизмат қилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида электрон рецепт орқали бериладиган дори воситаларининг аниқ рўйхатини шакллантириш учун махсус Экспертлар кенгаши тузилади. Биринчи босқичда антибиотиклар ҳамда тизимли таъсир этувчи гормонал дори воситалари электрон тарзда тайинланади.

Шу билан бирга, 1003 қисқа рақамли Саll-марказ орқали ётоқ режимидаги ва сурункали касалликка чалинган беморлар учун қўшимча қулайликлар яратилади. Улар масофадан туриб оилавий шифокор ёки тор соҳа мутахассисига мурожаат қилиб, даволаш курсини давом эттириш учун электрон рецепт олиш имкониятига эга бўлади.

Янги тизим беморлар учун ҳам, тиббиёт тизими учун ҳам қулай ва шаффоф ечим бўлиши кутилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Антибиотик ва гормонлар эндиликда фақат электрон рецепт билан сотилади