Давлат Туризмни ривожлантириш қўмитасида, қўмита раиси Анвар Шараповнинг Р.Нитти бошчилигидаги Жаҳон банки делегацияси билан учрашуви бўлиб ўтди, деб ёзмоқда Спутник нашри.
Учрашувда Жаҳон банки вакиллари туризмри ривожлантириш соҳасида катта тажрибага эга эканликларини таъкидлашди. Улар туризмни ривожлантириш борасида Ўзбекистонга уч маслаҳат бердишди.
1. Ўрта шаҳарларни комплекс ривожлантириш натижасида туризмни ривожлантириш. Жаҳон банки "Самарқанд вилоятида туризмни ривожлантириш" лойиҳасини қайта давом эттиришни таклиф қилди.
2. Туризм соҳасида чуқур изланиш ва таҳлил ўтказишда Жаҳон банки ёрдамидан фойдаланиш. Хусусан Жаҳон банки Ўзбекистон Турзмни ривожлантириш қўмитасини Токиода бўлиб ўтадиган, маданий ёдгорликларни сақлаб қолиш дискуссиясига таклиф қилди.
3. Туризм соҳасида инвестицион лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш. Мисол тариқасида яқинда Жаҳон банки Грузияда "Соғломлаштириш ва вино дегустацияси сайёҳлигини" ривожлантириш мисол келтирилди.
Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш қўмитаси Анвар Шарапов бошчилигида Жаҳон банки таклиф қилган йўналишлар борасида ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»