Ўзбекистонга ўқиш учун энг кўп Туркманистон ва Ҳиндистондан талабалар келмоқда

2026 йилнинг январь–октябрь ойларида 57,6 минг нафар хорижий фуқаро ўқиш мақсадида Ўзбекистонга келди. Уларнинг энг кўпини Туркманистон ва Ҳиндистон фуқаролари ташкил этди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълумотларига таяниб хабар берилмоқда.
Тақдим этилган маълумотларга кўра, ўқиш мақсадида Ўзбекистонга келган хорижий фуқаролар орасида Туркманистон 21 206 нафар билан биринчи ўринни эгаллади. Ҳиндистон 16 971 нафар билан иккинчи ўринда қайд этилди.
Ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,7 баробарга ошган.
Ўзбекистонга ўқиш мақсадида келган хорижий фуқаролар сони мамлакатлар кесимида қуйидагича:
Туркманистон — 21 206 нафар;
Ҳиндистон — 16 971 нафар;
Тожикистон — 3 724 нафар;
Қирғиз Республикаси — 2 417 нафар;
Хитой — 2 269 нафар;
Покистон — 2 162 нафар;
Миср — 1 677 нафар;
Корея Республикаси — 1 042 нафар;
Филиппин — 1 029 нафар;
АҚШ — 593 нафар;
Туркия — 432 нафар;
Жанубий Африка Республикаси — 385 нафар;
Буюк Британия — 361 нафар;
Эрон — 326 нафар;
Иордания — 314 нафар;
Афғонистон — 254 нафар;
Қозоғистон — 248 нафар;
Бангладеш — 201 нафар;
Непал — 186 нафар;
Россия — 172 нафар.
Маълумотларга кўра, Россия фуқаролари ўқиш мақсадида Ўзбекистонга келганлар орасида энг кам кўрсаткични қайд этган.
Кейинги янгилик

Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар
































Изоҳлар0
…