15:56 / 10.02.2017
14 301

Ички ишлар тизимидаги 3 нафар юқори мартабали полковник ишдан олинди

Ички ишлар тизимидаги 3 нафар юқори мартабали полковник ишдан олинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 9 февраль куни ички ишлар органлари фаолияти, тизимда мавжуд муаммо ва камчиликлар, истиқболдаги вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтгани ҳақида хабар берилган эди.

Йиғилишда ўз иш фаолиятида жиддий хато ва нуқсонларга йўл қўйгани учун Андижон вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Дилшод Бобожонов ва Тошкент вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Азиз Бобохўжаев эгаллаб турган лавозимига нолойиқ деб топилди ҳамда ишдан олинди. Бу ҳақда Kun.uz хабар берди.

Бироз аввалроқ ИИВ Транспортдаги ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Рамзиддин Ғаффоров ишдан кетгани ҳақида хабар бергандик.

Уларнинг ўрнига ким тайинлангани ҳозирча номаълум.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ички ишлар тизимидаги 3 нафар юқори мартабали полковник ишдан олинди