
Ўзбекистонда 2026 йилда расмий байрам саналарини нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ҳамда дам олиш кунларини кўчиришга оид Президент фармони қабул қилинди.
Мазкур ҳужжатга мувофиқ, Янги йил байрами муносабати билан аҳоли учун бир неча кунлик узлуксиз дам олиш имконияти яратилади.
Фармонга кўра, Янги йил арафаси ва байрам кунларида дам олиш тартиби қуйидагича белгиланди:
— иш ҳафтасининг туридан қатъи назар, барча ходимлар учун 31 декабрь, чоршанба — дам олиш куни;
— барча ходимлар учун 1 январь, пайшанба — Янги йил байрами;
— барча ходимлар учун 2 январь, жума — қўшимча дам олиш куни;
— олти кунлик иш ҳафтасида фаолият юритувчи ходимлар учун 3 январь, шанба — дам олиш куни;
— барча фуқаролар учун одатий дам олиш куни бўлган 4 январь, якшанба.
Шу тариқа, ўзбекистонликлар 2026 йил Янги йил байрамида жами 5 кун давомида дам олиш имкониятига эга бўлади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.