
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги республика ҳудудида ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши, кўп миқдорда қор ёғиши ва йўлларда музламалар ҳосил бўлиши муносабати билан тезкор хабарнома чиқарди, деб ёзади Кун нашри.
Унда ноқулай об-ҳаво туфайли қуйидаги эҳтиёт чораларини кўриш сўралган:
- хонадонларни иситишда печлар ва бошқа иситиш ускуналарининг созлигига эътибор қаратинг;
- мўриконларни тозалиги ва тўғри ўрнатилишини қатъий назоратга олинг;
- газ плиталардан хонани иситиш мақсадида фойдаланманг;
- кўчага чиққанда мавсумга мос равишда кийининг;
- музлама ҳосил бўлган йўлаклар ва ҳудудлардан имкон қадар ҳаракатланмаслик чораларини кўринг;
- йўлларда автотранспорт воситаларини бошқаришда эҳтиёт чораларини кўринг;
- бино ва иншоотлар том ва тарнов қисмларида сумалак ҳосил бўладиган жойлардан эҳтиёт бўлинг. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар