Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон — Россия ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун Ўзбекистонга келган Россия Ҳукумати раисининг ўринбосари Дмитрий Козакни қабул қилди. Бу ҳақда Спутник нашри ёзмоқда.
Давлат раҳбари меҳмонни қутлар экан, Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги стратегик шериклик муносабатлари кўплаб йўналишларда, хусусан, савдо-иқтисодий соҳада изчил ривожланаётгани ва мустаҳкамланиб бораётганини алоҳида таъкидлади.
Шавкат Мирзиёев ва Россия президенти Владимир Путиннинг 2016 йил 6 сентябрь куни Самарқандда бўлиб ўтган учрашуви чоғида эришилган келишувлар фаол ва самарали амалга оширилаётгани қайд этилди.
Учрашувда иқтисодиётнинг турли тармоқларидаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик йўналишларини янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Томонлар икки мамлакат компаниялари ўртасида узоқ муддатли амалий алоқаларни ўрнатиш, шунингдек, янги қўшма дастур ва лойиҳаларни амалга оширишда Иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия муҳим ўрин тутаётганини қайд этдилар.
Дмитрий Козак самимий қабул учун Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдириб, Россия Федерацияси Ўзбекистон Республикаси билан кенг кўламли савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантиришдан манфаатдор эканини таъкидлади.
Бугунги кунда Россия Ўзбекистоннинг асосий иқтисодий шерикларидандир. 2016 йил якунларига кўра, ўзаро савдо ҳажми 4,2 миллиард АҚШ долларидан зиёдни ташкил этган.
Товар айирбошлаш ҳажмини янада кўпайтириш мақсадида Ўзбекистонда етиштирилган мева-сабзавот маҳсулотларини "яшил йўлак" орқали россиялик истеъмолчиларга етказишни ташкил этишга доир келишувлар имзоланган.
Жорий йилда Россия бозорига 1 миллион тоннадан ортиқ мева-сабзавотлар, шунингдек, уларни қайта ишлаш асосида тайёрланган кенг турдаги маҳсулотлар етказиб бериш мўлжалланган.
Бугунги кунда Ўзбекистонда Россия капитали иштирокида ташкил этилган 960дан ортиқ корхона фаолият юритмоқда, Россиянинг 64та етакчи компанияси ваколатхоналари аккредитациядан ўтган.
Нефть-газ соҳаси билан бир қаторда машинасозлик, металлургия, тўқимачилик саноати, фармацевтика, замонавий тиббий ускуналар ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш соҳаларида ҳам янги инвестициявий лойиҳалар тайёрланмоқда ва амалга оширилмоқда. Таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларида янги дастур ва битимлар ишлаб чиқилмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар