date

Туғилиш "бум"ими? Ўзбекистонда 9 ойда 664 минг чақалоқ дунёга келди

Туғилиш "бум"ими? Ўзбекистонда 9 ойда 664 минг чақалоқ дунёга келди

2025 йилнинг январ–сентябр ойларида Ўзбекистонда 664,6 мингта тирик туғилиш ҳолати қайд этилди. Расмий статистикага кўра, туғилишлар тақсимотида асосий ҳисса 25–39 ёш оралиғидаги оналар ҳиссасига тўғри келган.

Миллий статистика қўмитаси келтирган маълумотларда туғилишлар ота-оналар ёш гуруҳлари кесимида қуйидагича кўринади.

Оталар ёши бўйича:

  • 25 ёшгача — 74 946 нафар (11,3 фоиз)

  • 25–39 ёш — 542 512 нафар (81,6 фоиз)

  • 40 ёш ва ундан катта — 47 140 нафар (7,1 фоиз)

Оналар ёши бўйича:

  • 25 ёшгача — 269 823 нафар (40,6 фоиз)

  • 25–39 ёш — 385 424 нафар (58 фоиз)

  • 40 ёш ва ундан катта — 9 351 нафар (1,4 фоиз)

Кўриниб турибдики, Ўзбекистонда туғилишларнинг катта қисми 25–39 ёшдаги оналар ҳиссасига тўғри келяпти. Шунга қарамай, 25 ёшгача бўлган оналар улуши ҳам анча юқори — қарийб ҳар икки туғилишдан бирига яқин.

Қисқаси, статистика шуни кўрсатяптики: мамлакатда оила қуриш ва фарзандли бўлиш масаласида энг фаол қатлам 25–39 ёш атрофида. Лекин ёш оналар улуши ҳам жиддий — демак, демографияда “энергия” ҳали анча баланд.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Туғилиш "бум"ими? Ўзбекистонда 9 ойда 664 минг чақалоқ дунёга келди