Устюрт минтақасида янги табиий газ оқими аниқланди

2026 йил 10 январда Устюрт минтақасидаги “Мўйноқ” кони яқинида жойлашган Шагирлик-қуйи Юра 2-сонли излов қудуғида саноат миқёсида табиий газ оқими аниқланган. Қудуқ 5 265 метр чуқурликкача бурғиланган бўлиб, 5 061–5 265 метр оралиғида табиий газ уюмлари топилди.
Ушбу излов ишлари “Ўзбекгеофизика” АЖ ва “Нефт ва газ конлари геологияси ҳамда қидируви институти” ДМ томонидан амалга оширилмоқда. Яқин келажакда майдонда 3 ва 4-сонли излов қудуқларини бурғилаш режалаштирилган.
Аниқланган табиий газ оқими ҳудуддаги энергетика салоҳиятини ошириш ва нефт-газ комплексининг ривожланишига катта ҳисса қўшади. Шу билан бирга, излов ва бурғилаш ишлари юқори профессионал стандартлар ва хавфсизлик қоидаларига мувофиқ олиб борилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг