Тошкентнинг Муқимий ва Бунёдкор кўчалари кесишмасида йўл ўтказгич қурилиши муносабати билан 11 февраль куни ёпилган чорраҳа транспорт ҳаракати учун очилмаяпти. «Тошшаҳартрансхизмат» хабарига кўра, чорраҳанинг очилиш муддати 10 мартга қолдирилган, деб ёзади Кун.уз сайти.
«Муқимий ва Бунёдкор кўчалари кесишмасида йўл ўтказмаси қурилиши муносабати билан ёпилган чорраҳанинг транспорт ҳаракати учун очилиши 2017 йил 10 мартга кўчирилди. Тирбандликни келтириб чиқармаслик мақсадида, сизлардан қурилиш вақтида бошқа кўчалардан фойдаланишингизни сўраймиз», дейилган хабарда.
Унда шунингдек, юзага келтирилган ноқулайликлар учун узр сўралган.
Қайд этиш керакки, аввалига бу чорраҳа 23 февралгача ёпилгани маълум қилинганди. Аммо кейин унинг очилиш муддати 1 март кунига кўчирилди.
Бунёдкор ва Муқимий кўчалари кесишувида, метронинг «Новза» бекати яқинида янги кўприк қурилиши 2016 йилнинг 16 сентябридан бошланган эди. Унинг умумий узунлиги 900, баландлиги 6 метрга тенг, 6 полосали йўлнинг кенглиги 24 метрни ташкил этади. Йўл ўтказгичнинг икки томонида пиёдалар учун умумий узунлиги 131,6 метр бўлган иккита ер усти ўтиш йўлаги ҳам барпо этилмоқда. Йўл ўтказгич Наврўз байрамида фойдаланишга топширилиши кутилмоқда.
“Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди