07:54 / 12.04.2017
5 833

Бухорода маҳаллий Кенгаш депутатлари жиддий танқидга учради

Бухорода маҳаллий Кенгаш депутатлари жиддий танқидга учради
Бухоро вилояти халқ депутатлари Пешку тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ҳудудда турли соҳаларда амалга оширилаётган ишларни ўрганиш натижалари муҳокама қилинди. Бу ҳақда ЎзАга асосланиб "Дарё.уз" хабар бермоқда.
Давлат ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоатчилик вакиллари иштирокидаги муҳокамада туман ўз харажатларининг 30 фоизини вилоят бюджетидан ажратиладиган субвенсия ҳисобидан қоплаётгани танқид қилиниб, боқимандалик деб баҳоланди.

Туман даражасида ҳал этилиши лозим бўлган қўшимча иш ўринлари яратиш, кредит ажратиш, дори воситалари нарх-навоси устидан самарали назорат ўрнатиш каби 80 дан ортиқ масала юзасидан тегишли маҳаллий давлат органлари, бошқа ташкилотларга аниқ таклиф ва тавсиялар берилди.

Сессияда туман марказий шифохонаси ва кўп тармоқли марказий поликлиникада тор мутахассисликлар бўйича ходимлар етишмаслиги, ўқувчиларни тиббий кўрикдан ўтказишда ҳам камчиликлар борлиги таъкидланди. Айниқса, мактаблар хорижий тиллар ўқитувчилари билан етарлича таъминланмагани қайд этилди.

Туманда коммунал тўловлар бўйича қарздорлик масаласини ҳал этиш механизмидан самарали фойдаланилмаётгани, ободончиликка етарли эътибор берилмаётгани, ноқонуний ахлатхоналар пайдо бўлишига йўл қўйилаётгани, янги марказий чиқиндихона муаммоси ҳал этилмаётгани қаттиқ танқид қилинди.

Тадбирда тегишли идоралар раҳбарларининг ахборотлари эшитилди. Муаммолар ечимини топишда маҳаллий Кенгаш депутатларида фидойилик ва ташаббускорлик етишмаслиги жиддий танқид остига олинди. Сессияларда кўриладиган масалалар, доимий комиссиялар, партия депутатлик гуруҳларининг фаолият самарадорлигини ошириш, депутатлик назоратини кучайтириш зарурлиги таъкидланди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Бухорода маҳаллий Кенгаш депутатлари жиддий танқидга учради