Шавкат Мирзиёев шаҳарларни барқарор ривожлантириш бўйича ташаббусларни илгари сурди

1 дақиқа ўқиш152
Шавкат Мирзиёев шаҳарларни барқарор ривожлантириш бўйича ташаббусларни илгари сурди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Ўзбекистон Республикаси Президенти Шоукат Мирзиёев 18-май куни Боку шаҳрида ўтган Бутунжаҳон урбанизация форумининг 13-сессияси доирасидаги етакчилар саммитида иштирок этди.
  • Тадбирда шаҳарларни барқарор ривожлантириш, аҳолини арзон уй-жой билан таъминлаш, шаҳар муҳити сифатини ошириш ва иқлим барқарорлигини мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 18-май куни Боку шаҳрида бўлиб ўтган Бутунжаҳон урбанизация форумининг 13-сессияси доирасидаги етакчилар саммитида иштирок этди. Тадбирда Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров, Сербия Президенти Александр Вучич, Болгария Президенти Илияна Ётова, Грузия Бош вазири Ираклий Кобахидзе, Қозоғистон Бош вазири Олжас Бектенов ҳамда БМТнинг Аҳоли пунктлари бўйича дастури ижрочи директори Анаклаудия Россбах қатнашди. Бу ҳақда Uzdaily.uz хабар беради.

Форумда шаҳарларни барқарор ривожлантириш, аҳолини арзон уй-жой билан таъминлаш, шаҳар муҳити сифатини ошириш ва иқлим барқарорлигини мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди. Шавкат Мирзиёев ўз нутқида ХХИ аср ўрталарига бориб, сайёрамиз аҳолисининг қарийб 70 фоизи шаҳарларда истиқомат қилишини таъкидлаб, урбанизация жараёнлари глобал хавфсизликка бевосита таъсир кўрсатаётганини қайд этди.

Давлатимиз раҳбари Ўзбекистонда яқин 15 йил ичида аҳоли сони 50 миллионга, урбанизация даражаси эса 65 фоизга етиши кутилаётганини маълум қилди. Шу боис, мамлакатда уй-жой қурилишини кенгайтириш, хусусан, 2030-йилга қадар янгиланган хонадонлар улушини 60 фоизга етказиш ва "Яшил макон" дастури доирасида шаҳарлардаги яшиллик даражасини 30 фоизга ошириш устувор вазифа этиб белгиланди.

Президентимиз шунингдек, норасмий турар жойлар муаммосини ҳал этиш ва маҳаллаларнинг шаҳарсозликдаги ўрнини мустаҳкамлаш муҳимлигини алоҳида таъкидлади. Ушбу жараёнларни самарали бошқариш мақсадида Ўзбекистонда Урбанизация миллий қўмитаси ташкил этилгани ҳамда аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастурларига ҳар йили 2 миллиард долларгача маблағ ажратилаётгани қайд этилди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?