Ўзбекистон ҳукумати юридик ва жисмоний шахсларни яланғоч қизилмия экспорти учун тўловлардан озод қилди. Вазирлар Маҳкамасининг 14 апрелдаги 210-сонли «Яланғоч қизилмияни экспорт қилишни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан яланғоч қизилмия экспортёрларига имтиёзлар берилган, деб ёзади Кун.уз нашри.
Ҳужжатга кўра, 2018 йилнинг 31 декабригача юридик ва жисмоний шахслар яланғоч қизилмияни хом ашё кўринишида Ўзбекистондан ташқарига олиб чиқиш учун тўловлардан (тоннаси учун 225 АҚШ доллари) озод этилди.
Norma хабарида изоҳ берилишича, бу ёввойи ҳолда ўсадиган ўсимликларни етиштириш ва тўплаш, уларни тайёрлаш ва қайта ишлашни тизимли ташкил этишни янада тартибга солиш, яланғоч қизилмияни хом ашё кўринишида экспортга етказиб беришдан манфаатдор бўлган тадбиркорлик субъектлари учун қулай шароитлар яратиш, шунингдек тадбиркорлик субъектларининг ташқи иқтисодий фаолиятини янада эркинлаштириш мақсадида амалга оширилган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди