Сергели туманига янги ҳоким тайинланди

Сергели туманига янги ҳоким тайинланди
Тошкент шаҳри Сергели туманига янги ҳоким тайинланди. «Кун.uz» манбаси маълум қилишича, Тошкент шаҳри ҳокими ўринбосари Раҳмонов Бахтиёр Султонович эндиликда ушбу туман ҳокими сифатида иш бошлайди.

Раҳмонов Тошкент шаҳри ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари сифатида фаолият кўрсатиб келаётганди.

Сергели туманининг аввалги ҳокими Фурқат Мақсудхўжаев қайси ишга ўтгани ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.

Бироз олдинроқ Иқтисодиёт вазири ўринбосари Дилмурод Турдиев Раҳматжонович Тошкент шаҳри Яшнобод туманига ҳоким бўлгани хабар қилинганди.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар