14:29 / 19.04.2017
9 670

Ўзбекистонликларнинг Россияга кириш таъқиқи қандай олиб ташланади?

Ўзбекистонликларнинг Россияга кириш таъқиқи қандай олиб ташланади?
Россияда бўлиш, миграция ҳисобида туриш ёки меҳнат билан шуғулланиш қоидаларини бузган хорижий давлат фуқароларига нисбатан Россия қонунчилигига биноан жарима ва суд қарорига кўра, Россия Федерацияси ҳудудидан чиқариб юбориш ва Россия ҳудудига киришга чеклов қўйиш чоралари қўлланилади.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигининг маълум қилишича, Россияга кириш ҳуқуқи чекланган шахслар Россия Федерациясининг давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтган тақдирда маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортиладилар.

Кириш таъқиқи тўғрисидаги маълумотни Россия Ички ишлар вазирлигининг www.fms.gov.ru веб-саҳифасидан олиш мумкин. 
Россиянинг ваколатли органларининг киришга рухсат бермаслик тўғрисидаги қарорини тегишли суд инстанцияларига ёки Россия ИИВ Миграция масалалари бўйича бошқармасининг юқори турувчи органига қонуний тарзда шикоят қилиш орқали бекор қилиш мумкин.

1993 йил 22 январда Минск шаҳрида имзоланган Фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ҳамда ҳуқуқий муносабатлар тўғрисидаги Конвенцияга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари Россия ИИВнинг ҳудудий бўлинмаларига ёки Россияга киришга таъқиқ қўйган органга www.мвд.рф ва www.ps.fsb.ru веб-саҳифаларининг электрон манзилларига ўз аризаларини жўнатиш орқали мурожаат қилишлари мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонликларнинг Россияга кириш таъқиқи қандай олиб ташланади?