Қурбон ҳайити олдидан огоҳлантириш: нархлар сунъий оширилмаслиги керак

Рақобат қўмитаси Қурбон ҳайити арафасида йирик савдо тармоқлари ва савдо мажмуаларига муҳим мурожаат билан чиқди. Унда байрам олдидан аҳоли талабининг ортиши фонида озиқ-овқат маҳсулотлари нархларини асоссиз равишда оширмаслик қатъий тавсия этилди.
Қўмита маълумотига кўра, айни пайтда бозорда талаб юқори бўлиши мумкин бўлган ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотлар нархини барқарор сақлаш муҳим ҳисобланади. Шу боис, барча савдо субъектларига нарх сиёсатида адолат ва масъулиятни сақлаш зарурлиги эслатилди.
Шунингдек, етказиб берувчи корхоналар томонидан юзага келиши мумкин бўлган нарх ўзгаришлари, логистика харажатлари ёки бошқа омиллар ҳақида Қўмитани ўз вақтида хабардор қилиб бориш лозимлиги таъкидланди.
Чакана савдо тармоқлари ва савдо комплексларига эса етказиб берувчилар томонидан нархларни сунъий оширишга йўл қўймаслик бўйича аниқ кўрсатмалар берилган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!