Тошкент шаҳрида яшовчилар 15 июнь куни шаҳар метросидан фойдаланиш вақтида вагонларга осилган метро хариталарида икки бекат номи ўзгарганига гувоҳ бўлишган, деб ёзмоқда Kun.uz.
Харитада "Ҳамза" сўзи ўрнига "Новза", "Ҳабиб Абдуллаев" сўзи ўрнида эса "Шаҳристон" сўзлари пайдо бўлган. Ўз навбатида метроларнинг бекатларидаги деворларга битилган "Ҳамза" ва "Ҳабиб Абдуллаев" номлари олиб ташланмагани ҳамда метро сухандони бу бекатларни аввалги номлари билан эълон қилаётгани айтилган.
Kun.uz сайти шу масала хусусида Тошкент метрополитенига мурожаат қилди ва қўшимча маълумотлар олди.
Ўзини Бахтиёр ака деб таништирган ва ташкилотда бош муҳандис ҳисобланувчи ходим Тошкент шаҳри ҳокимининг буйруғига биноан шундай ўзгариш амалга оширилгани ҳақида маълум қилди.
Айни вақтда Тошкент метрополитени матбуот хизматига бу маълумотни расман тасдиқлаши сўралиб, хат жўнатилган ва жавоб кутилмоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари