Шавкат Мирзиёев ота-оналарни фарзанд тарбиясида огоҳликка чақирди

Шавкат Мирзиёев ота-оналарни фарзанд тарбиясида огоҳликка чақирди
Қисқача

Президент Шоукат Мирзиёев Ёшлар куни муносабати билан ўтказилган учрашувда ота-оналарга мурожаат қилиб, бугунги мураккаб даврда фарзанд тарбиясига ҳар қачонгидан ҳам масъулият билан ёндашиш зарурлигини таъкидлади. Давлат раҳбари ёшлар орасида гиёҳвандлик ва психотроп моддалар билан боғлиқ жиноятлар ортиб бораётгани, уларнинг қарийб учдан бир қисми ёшлар ҳиссасига тўғри келаётгани жиддий хавотир уйғотаётганини қайд этди.

Президент Шавкат Мирзиёев Ёшлар куни муносабати билан ўтказилган учрашувда ота-оналарга мурожаат қилиб, бугунги мураккаб даврда фарзанд тарбиясига ҳар қачонгидан ҳам масъулият билан ёндашиш зарурлигини таъкидлади.

Давлат раҳбари ёшлар орасида гиёҳвандлик ва психотроп моддалар билан боғлиқ жиноятлар ортиб бораётгани жиддий хавотир уйғотаётганини қайд этди. Унинг сўзларига кўра, бундай жиноятларнинг қарийб учдан бир қисми айнан ёшлар ҳиссасига тўғри келмоқда.

Президент ушбу иллатга қарши кураш умуммиллий вазифага айланганини билдириб, яқинда наркожиноятлар учун жавобгарликни кучайтирувчи қонун қабул қилинганини эслатди.

Шунингдек, у ёшларни гиёҳвандликдан йироқ бўлишга, умрнинг ҳар бир дақиқасини илм олиш, меҳнат қилиш ва эзгу ишларга бағишлашга чақирди.

Мурожаат якунида Президент ота-оналарга фарзанднинг келажаги, тарбияси ва камолоти аввало оилада шаклланишини эслатиб, уларни фарзандларига янада кўпроқ эътибор ва меҳр кўрсатишга даъват этди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан муҳокама қилингЯнгиликни таҳлил қилинг, фойдали маслаҳатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар