Тошкентда бугун соат 20:00 дан ҳаво сифати ёмонлашиши кутилмоқда

Тошкентда бугун соат 20:00 дан ҳаво сифати ёмонлашиши кутилмоқда

14 октябрь куни Тошкентда кечқурун ҳаво ифлосланиши кучайиши прогноз қилинмоқда. Соат 19:00 дан кейин зарарли заррачалар миқдори ортиб, 20:00–23:00 оралиғида ҳаво сифати сезгир инсонлар учун носоғлом даражага етиши мумкин.

Прогнозга кўра, ҳаво сифати индекси (AQI) 100–150 оралиғида бўлади. Бундай шароит, айниқса, болалар, кексалар ҳамда нафас йўллари ва юрак-қон томир касалликлари бор инсонларга салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Шу сабабли, кечқурун ушбу тоифадаги кишиларга очиқ ҳавода узоқ вақт бўлмаслик ва жисмоний фаолликни чеклаш тавсия этилади.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар