Пентагон номаълум учар жисмлар ҳақидаги 43 та файлни ошкор қилди

1 дақиқа ўқиш18
Пентагон номаълум учар жисмлар ҳақидаги 43 та файлни ошкор қилди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • АҚШ Мудофаа вазирлиги номаълум учар жисмлар ва ғайриоддий ҳодисаларга оид 40 та ҳужжат ҳамда учта видеолавҳадан иборат янги материалларни эълон қилди.
  • Ҳужжатлар орасида 1957 йилда Техасда кузатилган ҳодисалар, Япония яқинида соатига 3333 километр тезликда ҳаракатланган обект ва 1950-йилларга оид МРБ маълумотлари ўрин олган.
  • Ҳарбийлар ушбу ҳодисаларни атмосфера ҳодисалари билан боғлашга уринган бўлса-да, ўзга сайёраликлар мавжудлигига оид далиллар топилмади.

АҚШ Мудофаа вазирлиги 20 ноябрь куни номаълум учар жисмлар (НУЖ) ва ғайриоддий ҳодисаларга оид махфийликдан чиқарилган янги материалларни эълон қилди. Саккизинчи тўпламдан 40 та ҳужжат ва учта видеолавҳа ўрин олган.

Янги видеоларнинг айримлари Яқин Шарқда тасвирга олинган. 2020 йилги ёзувлардан бирида номаълум объект танкер ёки авианосецга ўхшаш кема фонида ҳаракатланаётгани кўринади. 2026 йил январь ойидаги видеода эса бир нечта ҳаракатланаётган объект акс этган. Яна бир 20 сониялик ёзув ҳарбий платформанинг инфрақизил сенсори орқали олинган бўлиб, унда объект ўнгдан чапга қараб учади.

Ҳужжатларда 1957 йил ноябрь ойида Техас штатидаги Левелленд шаҳри яқинида кузатилган ғайриоддий ҳодиса ҳам келтирилган. Бир нечта гувоҳ осмонда ёрқин овал ва юмалоқ объектларни кўрганини хабар қилган. Қизиғи, айни вақтда айрим автомобилларнинг двигателлари ўчиб қолган, фаралари ва радиолари ишламай қолган.

АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари ушбу хабарларнинг олтитасини текширган. Воқеа оммага маълум бўлгач, бир неча кун ичида юзлаб шунга ўхшаш мурожаатлар келиб тушган. Ҳарбийлар эҳтимолий сабаб сифатида шарсимон чақмоқ каби ноёб атмосфера ҳодисаларини кўрсатган. Бироқ ўзга сайёралик аппаратларига оид далиллар топилмаган.

Япония яқинидаги номаълум аппарат тезлиги ҳайратлантирган

Материаллардан яна бирида Япония яқинида номаълум ярим шар шаклидаги объектни кўрган америкалик ҳарбий учувчининг гувоҳлиги келтирилган. Ҳисоботга кўра, самолёт унга тўққиз километрча яқинлашганида объект кескин тезлашиб, соатига 3333 километр тезликда ҳаракатланган.

Бироқ ердаги радарлар ушбу нишонни қайд этмаган, иккинчи учувчи ҳам уни кўрмаганини билдирган.

Шунингдек, Марказий разведка бошқармасининг 1950-йиллар бошига оид ҳужжатларида АҚШда НУЖлар кузатилгани ҳақида қарийб 1500 та хабар рўйхатга олингани, уларнинг 20 фоизга яқини изоҳсиз қолгани қайд этилган.

МРБ ҳужжатларида жамиятнинг НУЖларга бўлган қизиқишидан психологик операцияларда фойдаланиш имкониятлари ҳам муҳокама қилинган. Шу билан бирга, бундай хабарлар кўпайиши Америка алоқа тизимларига ортиқча юк туширмаслиги таъкидланган.

Пентагон эълон қилган материаллар турли даврларда кузатилган номаълум объектлар ҳақидаги маълумотларни тақдим этади. Бироқ уларнинг келиб чиқиши ва табиатини тасдиқловчи якуний илмий хулоса ҳозирча мавжуд эмас.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?