Эгаси нима сабабдан яхши кўрган отини сотмоқчи бўлганини айтди: уни қайтариш учун пул йиғилмоқда (видео)

Ижтимоий тармоқларда сотиш учун бозорга олиб келинган от эгасини олиб чиқиб кетишга уринаётгани акс этган видеонинг давоми тарқалди. Унда отнинг тақдирига бефарқ бўлмаган блогер унинг эгаси билан учрашиб, отни қайтариб олиш масаласида муҳим янгиликни маълум қилди.
Блогер от эгасидан орадан икки кун ўтиб, ҳаётида қандай ўзгаришлар бўлгани ва ўзини қандай ҳис қилаётганини сўради. Эркак эса бу воқеа унга қаттиқ таъсир қилганини, ичидагини сўз билан тўлиқ ифодалашга қийналаётганини айтди.
Суҳбат давомида блогер Б.нинг ота-онасини парваришлаш зарурати туфайли отини сотишга мажбур бўлганини ҳамда отнинг эгасига уни қайтариш учун ҳаракатлар бошланганини билдирди. Унинг айтишича, отнинг ҳозирги эгалари билан музокара олиб борилган ва улар ҳайвонни сотишга кўндирилган.
Энди отни аввалги эгасига қайтариш учун зарур маблағ йиғиш қолган. Блогер ушбу ташаббусни қўллаб-қувватламоқчи бўлганларга ёрдам бериш имконияти яратилишини, бунинг учун карта маълумотлари эълон қилинишини айтди. Керакли маблағ йиғилиши билан карта маълумотлари олиб ташланиши ҳамда отни Б.га топшириш жараёни видеога олиниб, эълон қилиниши таъкидланди.
Отнинг эгаси эса кўпчиликнинг бефарқ бўлмагани ва кўрсатаётган ёрдами учун миннатдорлик билдирди.
Видеога қолдирилаётган изоҳларда ҳам фойдаланувчилар отнинг тезроқ аввалги эгасига қайтарилишини истаётганини ёзмоқда.
Сиз бу ташаббус ҳақида қандай фикрдасиз? Фикрингизни изоҳларда ёзиб қолдиринг. Отнинг кейинги тақдири ҳақидаги янгиликларни ҳам кузатиб боринг.
Кейинги янгилик

Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар
































Изоҳлар0
…