Opta суперкомпьютери ЕЧЛ фаворитларини янгилади: асосий даъвогар клублар...

Спорт1 дақиқа ўқиш3
Opta суперкомпьютери ЕЧЛ фаворитларини янгилади: асосий даъвогар клублар...
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Opta таҳлил маркази Европа Чемпионлар лигасининг 5-туридан сўнг Лондоннинг «Арсенал» клубини мусобақадаги асосий фаворит деб эълон қилди.
  • Суперкомпютер «тўпчилар»нинг илк бор чемпион бўлиш эҳтимолини 18,6 фоизга баҳолади.
  • Кучли учликдан, шунингдек, 16,29 фоиз билан «Бавария» ва 12,58 фоиз билан «Барселона» жой олди.
  • Рейтингнинг ўнлик қисмидан Италиянинг «Комо» жамоаси ҳам ўрин олгани эътиборга молик бўлди.

Нуфузли Opta статистика ва таҳлил маркази Европа Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 5-тур учрашувлари якунланганидан сўнг жамоаларнинг бош совринни қўлга киритиш имкониятларини қайта ҳисоблаб чиқди.

«Тўпчилар»да илк чемпионлик учун энг юқори имконият

Суперкомпьютер талқинига кўра, Лондоннинг «Арсенал» клуби мусобақа ғолиблиги учун асосий фаворит бўлиб турибди. Таҳлилчилар «тўпчилар»нинг ўз тарихида илк бор Чемпионлар лигаси кубогини боши узра кўтариш эҳтимолини 18,6 фоизга баҳолашди.

Кучли учликдан Мюнхеннинг «Бавария» (16,29%) ҳамда Каталониянинг «Барселона» (12,58%) жамоалари жой олди. Сўнгги икки мавсум давомида мусобақа ғолиблигини ҳеч кимга бермай келаётган Парижнинг «ПСЖ» клуби эса 12,37 фоиз кўрсаткич билан 4-поғонага жойлашди. Италиянинг «Комо» жамоаси кучли ўнликдан ўрин олгани эса эътиборга молик натижа бўлди.

Чемпионлар лигасида ғолиб чиқиш эҳтимоли энг юқори бўлган 10 та жамоа (Opta талқини):

Ўрин

Жамоа

Ғолиб чиқиш эҳтимоли

1

«Арсенал»

18,6%

2

«Бавария»

16,29%

3

«Барселона»

12,58%

4

«ПСЖ»

12,37%

5

«Реал»

10,69%

6

«Манчестер Сити»

6,77%

7

«Ливерпул»

6,31%

8

«Интер»

3,37%

9

«Боруссия Д»

2,33%

10

«Комо»

2,23%

Эслатиб ўтамиз, Европанинг клублар ўртасидаги энг нуфузли турнирида сўнгги икки мавсумда «ПСЖ» чемпионликни қўлга киритган эди.

Сизнингча, Opta суперкомпьютерининг тахмини ўзини оқлаб, «Арсенал» ниҳоят ўз тарихида илк бор Чемпионлар лигаси ғолибига айлана оладими?

Ўз фикр-мулоҳазаларингизни изоҳларда қолдиринг ва футбол ихлосмандларига ушбу қизиқарли рейтингни дарҳол улашинг!

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?
  1. Спорт
    Луис Энрике «Рома» билан дурангдан сўнг рақибга юқори баҳо берди
  2. Жамият
    Эгаси нима сабабдан яхши кўрган отини сотмоқчи бўлганини айтди: уни қайтариш учун пул йиғилмоқда (видео)
  3. Спорт
    Ҳанси Флик ЕЧЛ тарихида Пеп Гвардиоланинг рекордини янгилади
  4. Спорт
    Рўзиқул Бердиев «Ал Холидия» устидан қозонилган ғалабадан сўнг муҳим баёнот берди
  5. Спорт
    ЕЧЛ 5-тур: «Бавария» ютқазди, «ПСЖ» ва «МЮ» дуранг ўйнади, «Ливерпул»да йирик ғалаба
  6. Техно
    MacBook Neo, Air M4 ва M5: 26 ноябрь нархлари
  7. Техно
    AirPods ва Apple Watch моделларининг янги нархлари
  8. Маданият
    Хамдам Собиров Москва ва Санкт-Петербургдаги концертлари нега бекор бўлганини маълум қилди (фото)
  9. Иқтисодиёт
    Ўзбекистонда 26 ноябрь куни олтин қуймалар нархи тушди
  10. Жамият
    Сотиш учун бозорга олиб келинган от эгасини бозордан олиб чиқиб кетишга урингани кўпчиликни таъсирлантирди (видео)