Хамдам Собиров Москва ва Санкт-Петербургдаги концертлари нега бекор бўлганини маълум қилди (фото)

Хонанда Хамдам Собиров Россиянинг Санкт-Петербург ва Москва шаҳарларида 26 ва 29 ноябрь кунлари ўтказилиши режалаштирилган концертлари бекор қилинганини маълум қилди. Санъаткор бу ҳақда Instagram саҳифасида эълон қилди.
Хонанданинг ёзишича, концертларнинг бекор қилинишига ташкилотчи томонидан келишилган шартларнинг бажарилмагани сабаб бўлган. Жумладан, ташкилотчи зиммасидаги мажбуриятларни бажармаган ва санъаткорнинг гонорар пулини тўламаган.
Шу сабабли 26 ва 29 ноябрь кунлари бўлиб ўтиши керак бўлган концерт дастурлари ўтказилмайдиган бўлган.
Хамдам Собиров мухлисларига мурожаат қилиб, келгусида янги концерт дастури билан яна учрашишга ваъда берди. У бу борада ишончли ташкилотчилар билан ҳамкорлик қилишини таъкидлади.
«Ваъда бераманки, ҳали янги концерт дастурим билан сизлар учун ишончли ташкилотчилар билан ҳамкорлик қилиб борамиз. Сизларни яхши кўрамиз, сизлар учун доимо ижоддамиз!» — деб ёзди хонанда.
Санъаткор, шунингдек, концертлар бекор қилингани сабаб мухлисларидан узр сўраб, уларнинг қўллаб-қувватлаши ва меҳрини қадрлашини билдирди.

Кейинги янгилик

Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар
































Изоҳлар0
…