Германияда яшовчи 10 ёшли ўзбекистонлик ихтирочи халқаро танловда ғолиб бўлди

Жамият1 дақиқа ўқиш5
Германияда яшовчи 10 ёшли ўзбекистонлик ихтирочи халқаро танловда ғолиб бўлди

Германияда истиқомат қилувчи 10 ёшли Илмиёр Садриддинов чиқиндиларни йиғувчи робот яратиб, “mb21” мультимедиа танловида ғолибликни қўлга киритди. Ёш ихтирочи 200 дан ортиқ рақибини ортда қолдирди.

Илмиёр Дрезден шаҳрида ўтказилган танловда ўзи ишлаб чиққан “AIMER” роботини намойиш этди. Қурилма оммавий тадбирларда мустақил ҳаракатланиб, одамлардан бўш пластик идишларни махсус бўлимига ташлашни сўрайди. Бундан ташқари, овоз орқали экологияга оид маълумотлар ва ҳазилларни ҳам айтиб беради.

Робот картон, қайта ишланган материаллар ҳамда “LEGO Spike” тўплами ёрдамида ясалган. Энг эътиборлиси, унинг дастурий таъминотини ҳам Илмиёрнинг ўзи яратган. Ҳакамлар ёш ихтирочининг лойиҳани мустақил ишлаб чиқиб, тайёр прототип ҳолига келтирганини юқори баҳолаган.

Маълумот учун, “mb21” Германияда 25 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида ўтказиладиган мультимедиа танлови ҳисобланади. Бу йил мусобақа 28-марта ташкил этилиб, ғолибларга жами 11 минг евро мукофот пули ажратилган.

Илмиёр ютган пулини робот имкониятларини кенгайтиришга сарфламоқчи. У “АИМЕР”га камера ва чиқиндиларни турларига қараб саралайдиган махсус механизм ўрнатишни режалаштирган.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?
  1. Маданият
    “Беном” гуруҳи Муниса Ризаева ва Шоҳруҳхон билан дуэт куйлаб, мухлисларни хурсанд қилди (видео)
  2. Техно
    Павел Дуров iPhone эгаларига хавфсизлик бўйича огоҳлантириш берди
  3. Саломатлик
    Тонгни бир стакан илиқ сув билан бошлаш кимлар учун айниқса фойдали?
  4. Спорт
    «Челси»нинг ҳимоядаги инқирози: Хаби Алонсо жамоаси АПЛ антирекордлари остонасида!
  5. Спорт
    «Челси» сафарда «Ноттингҳэм Форест»га ютқазиб қўйди: АПЛда кетма-кет учинчи мағлубият
  6. Спорт
    «Энди “орзулар жамоаси” — бу сизларсиз!»: Головкин ўзбекистонлик боксчиларга...
  7. Спорт
    Ўзбекистон аёллар гандбол терма жамоаси Осиё чемпионатида Австралияни тор-мор этди
  8. Спорт
    Гукеш Доммараджу 3-партиядан сўнг Жавоҳир Синдоровдан узр сўради
  9. Дунё
    Бразилияда яшин бир зарбада 20 та сигирни нобуд қилди
  10. Дунё
    Трамп Путинни нега «дўстим» деб атаганини изоҳлади