Туркиядаги капалаклар боғида ноодатий рангдаги капалак намойиш этилмоқда

Туркиянинг Коня шаҳридаги тропик капалаклар боғида ўзининг ғайриоддий кўриниши билан ажралиб турадиган Parides iphidamas турига мансуб капалак намойиш этилмоқда.
Марказий ва Жанубий Америкада учрайдиган ушбу капалак тури одатда қорамтир ранглари билан ажралиб туради. Бироқ боғда аниқланган капалакнинг қанотларида тўқ сариқ, пушти ва оч крем ранглари уйғунлашган. Бу эса уни ўз туридаги бошқа капалаклардан кескин фарқлайди.
Боғ мутахассислари ноодатий рангдаги капалакни аниқлагач, уни алоҳида кузатиш ва ҳимоя қилиш учун махсус ҳудудга жойлаштирган.
Дастлабки тахминларга кўра, капалак рангидаги бундай ўзгариш меланин пигменти миқдорининг камайиши билан боғлиқ бўлиши мумкин. Меланин кўплаб организмларда ранг ҳосил бўлишида муҳим роль ўйнайдиган пигмент ҳисобланади.
Кейинги янгилик

Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

































Изоҳлар0
…