Хитойлик жуфтлик учун фарзанд дунёга келтирган ўзбекистонлик суррогат она вафот этди

Грузия пойтахти Тбилиси шаҳрида 31 ёшли Ўзбекистон фуқароси туғруқдан бир неча соат ўтиб ҳаётдан кўз юмди. Аёл Хитой фуқароси бўлган жуфтлик учун суррогат она сифатида ҳомиладорликни бошидан кечирган.
Маълумотларга кўра, у 11 ноябрь куни ҳомиладорликнинг 36-ҳафтасида Биринчи университет клиникасида фарзандини дунёга келтирган. Бироқ туғруқдан кейин кучли қон кетиши кузатилган ва шифокорларнинг саъй-ҳаракатларига қарамай, аёлнинг ҳаётини сақлаб қолишнинг имкони бўлмаган.
Грузиядаги “Озодлик” радиоси хабарига кўра, бу аёлнинг суррогат оналик дастуридаги илк иштироки бўлган. Грузия Ички ишлар вазирлиги унинг вафот этганини тасдиқлаган ва эҳтиётсизлик оқибатида ўлимга сабаб бўлиш ҳолати юзасидан тергов бошлаган. Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли агентлиги ҳам воқеани текширмоқда.
Мазкур ҳодиса Грузияда суррогат оналикни тақиқлаш масаласи муҳокама қилинаётган бир пайтда юз берди. Ҳукмрон партия вакиллари соҳада муайян қоидалар мавжуд бўлса-да, фаолиятни тўлиқ назорат қилиш қийинлигини тақиқ ташаббусига сабаб сифатида келтирган.
Кейинги янгилик

Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

































Изоҳлар0
…