Рақобат қўмитаси бир қатор санъаткорлар концертлари рекламасида қоидабузарликларни аниқлади

1 дақиқа ўқиш2
Рақобат қўмитаси бир қатор санъаткорлар концертлари рекламасида қоидабузарликларни аниқлади

Ўзбекистонда Лолита, Ани Лорак, Райҳон Ғаниева, Иззат Шукуров, «Уммон» гуруҳи ва бошқа санъаткорлар концертларининг рекламасида қонунчилик талабларига риоя этилмагани аниқланди. Хусусан, 27 та эълонда концертнинг жонли ижрода ёки фонограммадан фойдаланган ҳолда ўтказилиши ҳақида маълумот берилмаган. Бу ҳақда Рақобат қўмитаси хабар берди.

Қўмита Instagram саҳифалари ва ташқи реклама объектларида жойлаштирилган концерт эълонларини ўрганган. Натижада Лолита, Ани Лорак, Майот, Николай Фоменко, Иззат Шукуров, «Уммон» гуруҳи, Райҳон Ғаниева ва Ғайбулла Турсунов концертларининг Instagram'даги рекламаларида ижро шакли кўрсатилмагани аниқланган.

Қўмита тегишли реклама берувчиларга эълонларни қонунчилик талабларига мувофиқлаштириш юзасидан огоҳлантиришлар юборган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 апрелдаги 207-сон қарорига мувофиқ, концерт-томоша тадбирлари рекламасида ижро шакли аниқ кўрсатилиши керак. Бунда «Жонли ижро», «Фонограммадан фойдаланган ҳолда жонли овоз» ёки «Фонограммали концерт дастури» деган белгилардан фойдаланиш лозим.

«Реклама тўғрисида»ги қонуннинг 44-моддасига кўра, концертда фонограммадан фойдаланилса, рекламада унинг қай даражада ишлатилиши ҳақида ахборот берилиши шарт. Ташқи рекламада ушбу маълумот умумий реклама майдонининг камида 10 фоизини эгаллаши керак. Бундан ташқари, ташкилотчилар томоша бошланишидан олдин фонограммадан фойдаланиш даражаси ҳақида аудио-хабар берилишини таъминлаши лозим.

«Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунда ҳам концерт-томоша тадбирларида фонограммадан фойдаланиш ҳақида томошабинларга маълумот бериш талаби белгиланган.

Рақобат қўмитаси реклама берувчилар ва концерт ташкилотчиларини эълонларда ижро шаклини аниқ кўрсатишга ҳамда қонунчилик талабларига риоя қилишга чақирди. Қоидабузарликлар давом этса, белгиланган тартибда тегишли чоралар кўрилиши мумкин.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?