Тошкентда ота героинни 3 ёшли фарзандининг шапкасига яширгани аниқланди

Жамият1 дақиқа ўқиш9
Тошкентда ота героинни 3 ёшли фарзандининг шапкасига яширгани аниқланди

Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида гиёҳвандлик моддасини ички ишлар ходимларидан яшириш учун уни 3 ёшли фарзандининг бош кийимига жойлаган эркак ушланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, «Хавфсиз ва соғлом юрт» кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирлари давомида туманда ҳаракатланаётган Tracker русумли автомобиль тўхтатилган. Ҳайдовчининг хатти-ҳаракатлари ходимларда шубҳа уйғотган.

Автомобиль текширилганда, унда бўлган эркакнинг 3 ёшли фарзанди бош кийими ичига яширилган героин моддаси аниқланган. Эркак гиёҳвандлик воситасини ички ишлар ходимларидан яшириш мақсадида боласининг шапкасига жойлаганини тан олган.

Мазкур ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят кодексининг 273-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчига нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланган.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?
  1. Жамият
    Германияда яшовчи 10 ёшли ўзбекистонлик ихтирочи халқаро танловда ғолиб бўлди
  2. Жамият
    Балиқчида савдо дўконининг шифт ва томи ёниб кетди
  3. Маданият
    “Беном” гуруҳи Муниса Ризаева ва Шоҳруҳхон билан дуэт куйлаб, мухлисларни хурсанд қилди (видео)
  4. Жамият
    Отнинг тақдири ҳал бўлди: у аввалги эгасига қайтарилди (видео)
  5. Жамият
    Бир дона олма хайрия аукционида 11 миллион сўмга сотилди (видео)
  6. Техно
    Павел Дуров iPhone эгаларига хавфсизлик бўйича огоҳлантириш берди
  7. Саломатлик
    Тонгни бир стакан илиқ сув билан бошлаш кимлар учун айниқса фойдали?
  8. Спорт
    «Челси»нинг ҳимоядаги инқирози: Хаби Алонсо жамоаси АПЛ антирекордлари остонасида!
  9. Спорт
    «Челси» сафарда «Ноттингҳэм Форест»га ютқазиб қўйди: АПЛда кетма-кет учинчи мағлубият
  10. Спорт
    «Энди “орзулар жамоаси” — бу сизларсиз!»: Головкин ўзбекистонлик боксчиларга...