5 июль куни GM Uzbekistan корхонасига матбуот сафари уюштирилди. Мазкур сафарда хусусий сектордаги журналистлар, блогерлар ва ижтимоий тармоқлардаги машҳур гуруҳлар бошлиқлари иштирок этди. Меҳмонларга GM Uzbekistan бош директори вазифасини бажарувчи Рустам Ражабов ҳамроҳлик қилди ва уларни қизиқтирган саволларига жавоб берди.
Матбуот сафарида иштирок этган Кун.uz мухбирининг маълум қилишича, корхона бўйлаб саёҳат уюштирилган, ишлаб чиқариш жараёни билан таништирилган. Шу ўринда GM Uzbekistan корхонаси томонидан ишлаб чиқарилаётган автомобилларнинг сифати борасидаги эътирозларга Рустам Ражабов изоҳ берди. Унинг таъкидлашича, GM компаниясининг дунё бўйлаб 140 га яқин заводи бор. Ўзбекистон сифат бўйича кучли 30 ликдан жой олади. Рустам Ражабов бу ўринда турли миш-мишларга ишонмасликка чақирди. Чунки ҳар 6 ойда АҚШдан вакиллар келиб, бу ерда олиб борилаётган ишлар билан шахсан танишиши барчага маълум қилинди.
Журналист ва блогерлар томонидан берилган GM Uzbekistan автомобилларининг нархи ошиши билан боғлиқ саволга жавоб берар экан Рустам Ражабов шундай деди: “Бу ҳолат қайта кўриб чиқилади, шунда нархлар Россия бозоридаги нархлар билан деярли бир хил бўлиб қолади. Валюта бозорининг либераллаштирилиши биз учун ҳам манфаатли. Бу орқали ишимиз енгиллашган, турли гап-сўзларнинг олди олинган бўлар эди”.
Яқин кунларда ушбу сафар таассуротлари ва унда кўтарилган мавзулар ҳақида сайтимиз орқали тўлиқ мақола ҳавола этилади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»