
Facebook’даги «Потребитель.уз» гуруҳи аъзолари Тошкентдаги «Бек Барака» бозорида ёнғин чиққани ҳақида хабар берди, деб ёзади «Дарё» нашри.
Бозорнинг кириш қисмидаги, иккинчи қаватдаги ошхоналардан бирида ёнғин юзага келган.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, ўт ўчириш машиналари тезда етиб келган ва ёнғинни бартараф этган.

Ҳозирча ушбу ёнғин юзасидан расмий маълумот йўқ.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар