
Кейинги йилдан санъат ва ижод билан боғлиқ йўналишлардаги олийгоҳларга кириш имтиҳонларида тест синовлари ўтказилмайди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 3 август куни мамлакат ижодкор зиёлилари вакиллари билан учрашувида маълум қилган.
Видеоселекторда қатнашган Кун.uz мухбирининг хабар беришича, президент бундай олийгоҳларда фақат ижодий имтиҳон бўлишини маълум қилган. Бундан мақсад ҳақиқий иқтидорлилар қолиб, тестда она-тили ёки математика фани саволларини ечиб ўқишга кириш ҳолатлари олдини олиш ҳисобланади.
«Ўзбекистон давлат консерваторияси, Маданият институти ва Дизайн институтида кириш имтиҳонларида тест топшириш - хиёнат. Улар қўшиқ айтишни билса, чизишни билса, таланти бўлса, иқтидори бўлса, тест топширишларига йўл қўймаслик керак», — деган президент. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар