
Ўзбекистоннинг тегишли идоралари айни пайтда мамлакатда амалга оширилаётган операцияларга бўлган босимни тушириш учун айирбошлаш курси борасидаги сиёсатнинг мослашувчанлигини таъминлаб бериши лозим, шунингдек, валюта тизимини либераллаштириш ҳамда валюта чекловларини йўқотиш йўлидан бориши лозим.
Бу тавсиялар Халқаро валюта жамғармасининг ҳисоботида келтириб ўтилди.
Эслатиб ўтамиз, 31 август куни Халқаро валюта жамғармаси ижроия кенгаши Ўзбекистон билан анъанавий музокараларнинг бу йилги сессиясини якунига етказди. Музокаралар жамғарма билан келишувнинг VI моддасига мувофиқ ҳар йили ўтказилади. Ижроия кенгашининг баҳоси ташкилот сайтида махсус ҳисобот шаклида эълон қилинди.
“Мамлакат иқтисодиёти барқарорликни сақламоқда, - дейилади ҳужжатда. – 2014 йилдаги ўсишнинг юқори суръатларидан сўнг 2015 йилнинг биринчи чорагида реал ЯИМ 7.5 фоизга ошди. Айни пайтга қадар давлатнинг фаол инвестициялари иқтисодиётни секинлашишдан асради, бу ҳолат минтақанинг бошқа давлатларида кузатилмоқда. Мамлакатнинг ташқи иқтисодий аҳволи мустаҳкамлигича қолмоқда, 2015 апрелининг охирига қадар инфляция кутилганидан 9 фоизга қисқарди”.
Шу билан бирга, мураккаб ташқи иқтисодий вазият ва энергия ташувчилар нархларининг тушиши, асосий савдо ҳамкорларининг иқтисодий ўсишида секинлашув Ўзбекистоннинг ташқи иқтисодий секторига таъсир ўтказмоқда. Айниқса газ соҳаси ва машина экспорти салбий натижалар кўрсатди.
Россиядан пул ўтказмалари 2014 йилда 14 фоизга, 2015 йил биринчи чорагида 45 фоизга қисқарди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар