15:30 / 10.10.2017
5 286

Ўзбекистоннинг Анқарадаги элчиси Туркия президентига ишонч ёрлиқларини топширди

Ўзбекистоннинг Анқарадаги элчиси Туркия президентига ишонч ёрлиқларини топширди
Ўзбекистоннинг янги тайинланган Фавқулодда ва мухтор элчиси Алишер Аъзамхўжаев Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғонга ишонч ёрлиқларини топширди. Бу ҳақда «Ўзбекистон ТИВ» матбуот хизматига таяниб «Дарё» хабар бермоқда.

Туркия президенти бўлиб ўтган суҳбат чоғида Ўзбекистон Туркиянинг Марказий Осиё ва жаҳондаги муҳим ҳамкори эканлигини таъкидлаб, барча ўзаро манфаатли соҳаларда икки томонлама муносабатларни сифат жиҳатидан янги даражага олиб чиқишга тайёр эканлигини билдирди.

Шунингдек, 2016 йилнинг ноябрь ойида Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган музокаралардан сўнг кузатилган Ўзбекистон—Туркия муносабатларидаги ижобий динамика алоҳида қайд этилган. Пекин, Остона ва Нью-Йорк шаҳарларидаги икки давлат раҳбарларининг бўлиб ўтган учрашувлари ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш учун мавжуд улкан имкониятларни амалга оширишга имкон берди, дейилади ТИВ хабарида.

Туркия давлати раҳбари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатга бўлажак ташрифи муҳим аҳамиятга эга эканлиги таъкидлар экан, ушбу ташриф Ўзбекистон—Туркия сиёсий мулоқотини янада ривожлантириш, савдо-иқтисодий, сармоявий, молиявий-техникавий ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни кенгайтиришга янги туртки беришини қайд этиб ўтган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистоннинг Анқарадаги элчиси Туркия президентига ишонч ёрлиқларини топширди