16:54 / 15.11.2017
7 349

Нақд пул билан боғлиқ муаммолар ҳал қилинмоқда, йил охиригача 200та банкомат сотиб олинади

Нақд пул билан боғлиқ муаммолар ҳал қилинмоқда, йил охиригача 200та банкомат сотиб олинади
Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган тижорат банклари жорий йил сўнгига қадар қўшимча 200та банкоматни харид қилиши кутилмоқда.

Бу ҳақда Марказий банк раиси биринчи ўринбосари Тимур Ишметов халқаро пресс-клуб йиғилиши вақтида хабар берган.

«Бизда мавжуд маълумотга кўра, тижорат банклари шу масала бўйича шуғулланмоқда, йил охирига бориб, яна 200та банкомат сотиб олиниши белгиланган», дея унинг сўзларини келтирган Kun.uz мухбири.

Марказий Банк биринчи ўринбосарининг айтишича, истеъмолда нақд пул билан учраб турган муаммолар ҳал қилинмоқда. Бундай ечим банкоматларни кўпайтириш, эркин валюта конвертациясига тўлиқ эришиш, юридик шахслар зиммасига қўйилган мажбурий валюта савдоси бекор қилинганида кўринади.

«Банклар бу жараённинг бевосита иштирокчиси саналади, Марказий Банк ушбу вазиятга аралашмайди. Шунингдек, банкоматларни кўпайтириш катта ресурс талаб қилишини инобатга олиш лозим: бизда бундай инфратузилма тайёр эмас», дейди раис биринчи ўринбосари банкоматларнинг республика бўйлаб жойлашуви ҳақида гапириб.

Маълумот учун, айни пайтда Тошкент шаҳрининг аҳоли гавжум бўладиган бир неча нуқтасида «Халқ банки»га тегишли фойдаланишда бўлган банкоматлар истеъмолчиларга хизмат қилмоқда. Шунингдек, давлат ташкилот ва идораларининг Республика бўғинида фаолият олиб борадиганлар учун иш жойининг ўзида ана шундай қулайликлар яратилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Нақд пул билан боғлиқ муаммолар ҳал қилинмоқда, йил охиригача 200та банкомат сотиб олинади