Ўзбекистонда чет эллик сайёҳлар учун виза режимини либераллаштириш учун бўйича чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Польша ва Туркия фуқаролари учун виза олиш тартиби соддалаштирилди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазири ўринбосари Фозилов Ғайрат Сенатнинг XIII ялпи мажлисида қилган нутқида гапириб ўтган, деб ёзади Kun.uz мухбири.
Унинг айтишича, бундай имтиёзларни яна бошқа 25 мамлакат фуқароларига тақдим қилиш кўзда тутилган. Шунингдек, Япония, Корея Республикаси ва Сингапур фуқаролари учун визасиз режим жорий этиш ва электрон визалар тизимини йўлга қўйиш масалалари ишлаб чиқилмоқда.
"Якка ва гуруҳ бўлиб келувчи сайёҳлар учун виза олиш талаблари осонлаштирилди. Ўзбекистонга зиёрат туризми дастурини амалга ошириш бўйича ишлар бошланди", деб қўшимча қилган Ғайрат Ғаниевич.
Маълумотларга кўра, жорий йилнинг 10 ойи мобайнида 110 минг нафар чет эл фуқаросига сайёҳлик визалари берилди, бу кўрсаткич 2016 йилги натижадан 34 фоиз, ёки 81 мингдан зиёд кишига кўп. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Трамп қайси хорижий мамлакатлар етакчилари билан телефонлашгани маълум бўлди