14:01 / 14.02.2018
4 718

Ўзбекистон ҳақида «Financial Times» номли машҳур газетада катта мақола чоп этилди!

Ўзбекистон ҳақида «Financial Times» номли машҳур газетада катта мақола чоп этилди!
Бугун «Financial Times» газетасида Ўзбекистон ҳақида катта мақола чоп этилди. Унда Шавкат Мирзиёев бошчилигидаги Ўзбекистон иқтисодий жиҳатдан ташқи дунёга очилаётгани ҳақида сўз боради. Шу билан бирга, мустақиллик даврида босиб ўтган йўлимиз ҳам эслаб ўтилган: ишсизлик юқорилиги, иқтисодий ўсиш 8 фоиздан кам бўлмаслиги, 2005-йилги «Андижон воқеалари», водийлик 52 ўғлоннинг автобусда ёниб кетиши, президент виртуал қабулхонасининг очилиши, бир қанча сиёсий маҳбусларнинг озодликка чиқарилиши ва ҳоказо.

Энг қизиғи, қўшни Қозоғистон билан иқтисодий таққослаш ҳам келтирилган: 2016-йилга чет эллик инвесторлар томонидан Ўзбекистонга 9,6 мрлд, Қозоғистонга эса 152 мрлд. АҚШ доллари тўғридан тўгри инвестиция сифатида киритилган, ЯИМ (ХҚТ) Ўзбекистонда 6 минг АҚШ доллари, қўшнимизда эсда ушбу кўрсаткич деярли 25 минг АҚШ долларини (2011-йил маълумотлари) ташкил этади. Бундан ташқари, Ўзбекистоннинг Марказий Осиёда геосиёсий ўрни юқорилиги ҳам тилга олинган. Нашрнинг ёзишича, Шавкат Мирзиёев ўтган бир йил давомида иқтисодий ислоҳотларни жадаллик билан олиб бормоқда, лекин халқаро сиёсий майдонда эса ҳали «юриш қилгани» йўқ.

P S: Мақоланинг онлайн ҳамда газетада чоп этилган асл нусхаси тақдим этилмоқда. Материалда келтирилган баъзи фикрларга қўшилиб бўлмайди!

Манбa: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистон ҳақида «Financial Times» номли машҳур газетада катта мақола чоп этилди!