23:15 / 14.03.2018
12 397

МХХ тарихда қолди. Давлат хавфсизлик хизмати ундан нимаси билан фарқ қилади? (видео)

МХХ тарихда қолди. Давлат хавфсизлик хизмати ундан нимаси билан фарқ қилади? (видео)
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 14 март куни «Ўзбекистон Республикасининг давлат хавфсизлиги тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонга имзо чеккани ҳақида хабар берган эдик.

Унга кўра, 2018 йил 1 апрелдан Ўзбекистон Республикасининг ўта муҳим ва тоифаланган объектларида қўриқлашнинг техник воситаларини лойиҳалаш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш бўйича ишларни бажаришга рухсат бериш функцияси – Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига ўтказилади.

Режимли мудофаа объектларини лойиҳалаш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш учун лицензия талабгорларига рухсат этилганлиги ҳақида маълумотнома бериш эса Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига ўтказилади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг бир гуруҳ депутатлари томонидан «Ўзбекистон Республикасининг Миллий хавфсизлик хизмати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини мазкур Фармон қоидаларидан келиб чиққан ҳолда қайта ишлаш тавсия этилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Хизмат билан биргаликда бир ой муддатда 2018-2022 йилларда Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчилари учун арзон уй-жойларни қуриш дастурини ишлаб чиқиб, тасдиқлайди.

Фармон билан Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг байроғи ва эмблемаси намуналари ҳам тасдиқланди. Байроқ ва эмблемадан фойдаланиш тартиби Хизмат раиси томонидан тасдиқланади.


Манба: Xabar.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » МХХ тарихда қолди. Давлат хавфсизлик хизмати ундан нимаси билан фарқ қилади? (видео)