23:44 / 02.04.2018
5 673

Ўзбекистонда яна битта вазирлик тузилди

Ўзбекистонда яна битта вазирлик тузилди
Бугун «Қурилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони эълон қилинди.

Фармонга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси негизида Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ҳамда Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ҳузуридаги Ривожлантириш ва моддий рағбатлантириш жамғармаси ҳамда Таълим муассасаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси базасида вазирлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилади.

Фармон билан Давлат архитектура ва қурилиш назорати инспекцияси Вазирлик ҳузуридаги қурилиш соҳасида назорат инспекцияси ҳамда Қурилишда стандартлаштириш ва сертификатлаш республика маркази Қурилишда стандартлаштириш республика маркази этиб қайта ташкил қилиниши белгиланди.

Бундан ташқари энди қурилиш-монтаж ташкилотлари реестрини юритиш тўғрисидаги талаб бекор қилинади.

Барча тадбиркорлик субъектларига Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини молиялаштириш жамғармасидан молиялаштириладиган объектлар қурилиши доирасида товар (иш, хизмат)ларни харид қилиш бўйича танлов (тендер) савдоларида белгиланган тартибда иштирок этиш ҳуқуқи берилади.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги билан биргаликда қурилиш соҳасида айрим фаолият турларини лицензиялашнинг соддалаштирилган механизмини тасдиқлайди. Унга кўра, лицензия шартномасини имзолаш заруратини бекор қилган ҳолда, аниқ ва тўлиқ лицензия талаблари ва шартлари, лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига мувофиқлигини текшириш, моддий жавобгарлик ҳамда лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилиш тизимлари соддалаштирилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда яна битта вазирлик тузилди