
4 апрель куни “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК зиёрат туризми доирасида HY202 рейси билан бир гуруҳ сайёҳларни Лондондан Тошкентга олиб келди. Бу ҳақда МАК матбуот хизмати хабар бермоқда .
Келиб чиқиши бангладешлик бўлган сайёҳларни Ислом Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэропортида МАК вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари кутиб олишди.

Фото:МАК матбуот хизмати
Меҳмонлар қисқа экскурсия сафари давомида Тошкент, Самарқанд ва Бухоро шаҳарларининг тарихий диққатга молик жойларини, шунингдек, Ўзбекистондаги Ислом динининг муқаддас жойларини зиёрат қилишди.

Фото:МАК матбуот хизмати
- Ажойиб мамлакатингизда ўзгача руҳ билан сақланиб келинаётган меъморий ёдгорликлар, қадимий анаъналар ва урф-одатларингиз ҳақда кўп эшитганмиз ва, айниқса, ўзбек халқининг меҳмондўстлиги ҳақда, - деди журналистлар билан суҳбатда саёҳат ташаббусчиси, гуруҳ етакчиси, Манчестер университети ўқитувчиси Маҳсуд Афзал. – Биз азалдан ўлкангизга келиш ва у билан танишишни истар эдик. Бугун ана шундай имконият туғилиб турганидан бағоят хурсандмиз.

Фото:МАК матбуот хизмати «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар