18:30 / 18.04.2018
12 965

Энг кучли армиялар рейтингида Ўзбекистон 9 поғона юқорига кўтарилди

Энг кучли армиялар рейтингида Ўзбекистон 9 поғона юқорига кўтарилди
Ўзбекистон Қуролли Кучлари 2018 йилда дунёнинг энг кучли армиялари рейтингида 9 поғона юқорига кўтарилиб, 39 ўринни эгаллади, деб хабар бермоқда Sputnik.

Global Firepower томонидан тузилган рейтингда 136 мамлакат қуролли кучлари иштирок этган. Ушбу мамлакатларнинг қуролли кучлари 50 дан ортиқ кўрсатгичларига қараб баҳо берилган. Хусусан, қуруқлик ҳарбий кучлари қуввати, ҳарбий ҳаво кучлари қуввати, денгиз кучлари қуввати ҳарбий техника ва ҳарбий хизматга лаёқатли аҳоли сони, ҳарбий секторнинг молиялаштирилиши, мамлакатда ёнилғи манбалари борлиги, транспорт инфратузилмасининг ривожланганлиги ва бошқа кўрсатгичлар.

Қайд этилишича, бугунги кунда Ўзбекистон Қуролли Кучлари ихтиёрида 420 та танк, 179 та самолёт, 715 та жанговар машина, 143 та ўзиюрар тўп, 880 та тўп ва 109 та ёппасига ўт очиш қуроллари мавжуд.

МДҲ мамлакатлари орасида Ўзбекистон қуролли кучлари Россия ва Украинадан кейин иккинчи ўринни эгалламоқда. Беларусь — 41, Қозоғистон – 50, Озарбайжон —53 ўринларни эгаллаган.

Рейтингнинг энг юқори поғонасида АҚШ (1), Россия (2), Хитой (3), Ҳиндистон (4), Франция (5), Британия (6), Жанубий Корея (7), Япония (8), Туркия (9), Германия (10) ва бошқа мамлакатлар жойлашган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Энг кучли армиялар рейтингида Ўзбекистон 9 поғона юқорига кўтарилди