23:03 / 29.05.2018
6 351

Шавкат Мирзиёев: «Бизда 27 йилда туризм бўлмаган. Давлат ёпиқ бўлган»

Шавкат Мирзиёев: «Бизда 27 йилда туризм бўлмаган. Давлат ёпиқ бўлган»
Фото: Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати
Айни пайтда Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда «Kun.uz» хабар берди.

Хабарда қайд этилишича, йиғилишда Ўзбекистон Президенти мамлакатнинг туризс салоҳияти, соҳадаги муаммолар, истиқболдаги режалар хусусида ҳам тўхталиб ўтган.

—Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасига Умаров (Бахтиёр Умаров назарда тутилмоқда — таҳ.) тайинланди. Мен бу одамни бир ярим йилдан бери кўп соҳаларда синаб кўрдим. Билими бор, садоқати бор, ўзини қийнаб ишлайди. Туризм биз учун локомотив соҳа, туризмга ҳамма раҳбар ёрдам бериши керак. Бизда 27 йилда туризм бўлмаган. Давлат ёпиқ бўлган. Давлат ёпиқ бўлса, қандай қилиб турист келади. Жуда катта қарорларга қўл қўйдик, лекин бугун замон ўзгаряпти, талаб соат сайин ўзгаряпти. Шунинг учун ҳам Умаровнинг олдига жуда катта масалаларни қўйдим. Бош вазир ҳам бунга ёрдам беради.

Туризм эртага бизни боқади. Меҳмонхоналар, инфратузилма қилмасак бўлмайди. Самарқандга янги йўл қурмоқчимиз, кўп нарса қилмоқчимиз. Лекин бир йилда бўлмайди. 27 йил қотиб қолганмиз, ҳозир кўп жойларга эълон бердик, аммо меҳмон кутадиган шароитимиз йўқ, меҳмонхона йўқ. Шуни ҳамма билиши керак», — деб айтган Шавкат Мирзиёев.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Шавкат Мирзиёев: «Бизда 27 йилда туризм бўлмаган. Давлат ёпиқ бўлган»