19:23 / 10.06.2018
4 183

Бурчини унутмаслик лозим

Бурчини унутмаслик лозим
Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ҳамда давлат солиқ хизмати органи ўртасида имзоланган қўшма буйруққа биноан солиқ қарздорликларини суд тартибида ундириш ишлари давом эттирилмоқда.

Қонун ҳужжатларига мувофиқ солиқ қарздорлиги вужудга келган тақдирда, тўлов кечиктирилган ҳар бир кун учун маълум миқдорда устама жарима (пеня) ҳисобланади. Белгиланган фоиз кам миқдорда бўлса ҳам солиқ қарздорлиги миқдорининг ҳажмига қараб ортиб бораверади ва натижада бир муаммо иккитага айланади.

Мажбурий ижро бюроси билан ҳамкорликда Қўшма буйруқ асосида тузилган ДСИ ва МИБ бўлимлари ишчи гуруҳлари томонидан Сирдарё вилояти бўйича жорий йилнинг 26-31-май кунлари жами 95 та қарздорнинг мол-мулклари, жумладан 2 та бино ва иншоат, 30 та маиший техника ва 63 та бошқа турдаги мулклар хатланган. Хатлов жараёни даврида 107 қарздорлиги мавжуд субъектлардан 2555.4 млн.сўмлик солиқ қарзи ундирилди.

Юқоридаги қўшма буйруққа биноан бу каби тадбирлар йил давомида амалга оширилиш белгилаб берилган.
Ушбу қарздорлик кеча ёки бугун ҳосил бўлмаган. Балки йиллар давомида йиғилиб, лоқайдлик ва бепарволик натижасида шундай катта сумма кўринишига келган. Ачинарлиси шундаки, карздорлар давлат олдидаги қонун билан белгиланган мажбуриятларини бажармай келишиб, Мажбурий ижро бюроси ҳамда солиқ ходимлари уларнинг ҳузурига борганларидан сўнг қарздорлик тўлаб берилмоқда, демак уларнинг ихтиёрида маблағ бор-у, лекин улар қонунни менсимасдан келишган.

Шундай экан токи сизнинг эшигингизни тақиллатиб келишларидан аввал солиқ қарздорлиги мавжуд бўлса, ўз вақтида буни бартараф этиш чоралари кўришингиз лозим, зеро сўнгги пушаймон ...

Бош прокуратура ҳузуридаги
Мажбурий ижро бюроси
Сирдарё вилоят бошқармаси

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Бурчини унутмаслик лозим