19:46 / 10.06.2018
5 343

Бухоро вилоятида солиқ қарздорлигини ундириш бўйича тадбирлар амалга оширилмоқда

Бухоро вилоятида солиқ қарздорлигини ундириш бўйича тадбирлар амалга оширилмоқда
Давлат Солиқ қўмитаси, Мажбурий ижро бюроси ва Марказий банки томонидан 2017 йил 7 июлда “ижро ҳужжатлари бўйича қарздор хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби ҳамда солиқ қарздорликларини мажбурий ундиришда ўзаро ҳамкорликни янги босқичга кўтариш бўйича” Қўшма кўрсатмага асосан солиқ қарздорлигини ундириш ҳақидаги ижро ҳужжатларини ижросини ҳамкорликда жадаллаштириш юзасидан бошқарма томонидан бир қатор ишлар амалга оширилди.

Узоқ муддат давомида қарздорлик суммалари ундирилмаган ва ундириш имконияти бўлмаган ижро ҳужжатлари ижроси амалда таъминланиб, жорий йилнинг ўтган даврида жами 2008 та 239,1 млрд сўмлик ижро ҳужжатлари ижроси тамомланиб, шундан 1279 таси бўйича 230,1 млрд сўмлик ижро ҳужжатлари бўйича солиқ қарздорлиги амалда ундирилган.

Хатланган мол-мулклардан жами 7,5 млрд. сўмлик мол-мулкларни “Е-auksion” электрон савдолари орқали савдоси ташкил этиш учун чиқарилди.

МИБ ва ДСБ ҳамкорликда солиқ қарзларини қарздор юридик шахслар ва жисмоний шахслардан мажбурий тартибда ундириш борасида тадбирлар давом эттирилмоқда.


Мажбурий ижро бюроси
Бухоро вилоят бошқармаси

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Бухоро вилоятида солиқ қарздорлигини ундириш бўйича тадбирлар амалга оширилмоқда