27-28 сентябрь кунлари Президент Шавкат Мирзиёев Тожикистонга боради. Бу ҳақда Президентнинг Матбуот котиби Комил Алламжонов хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, ташрифнинг биринчи куни қатор икки томонлама тадбирлар жадвали асосида ўтказилади. Ташрифдан асосий мақсад, 28 сентябрь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Душанбе шаҳрида МДҲ Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида иштирок этишидир.
Шунингдек, ушбу сафар давомида тор ва кенг доираларда музокаралар ўтказилиши, қатор ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.
МДҲ давлат раҳбарлари саммитда иштирок этиш доирасида тожикистонлик металлурглар шаҳри - Турсунзодага ташриф буюриши кутилмоқда.
Тожик маҳаллий нашрлари тарқатган хабарга кўра, Ўзбекистон раҳбари «Тожикистон алюминий компанияси»нинг фаолияти билан танишади. Мирзиёев билан биргаликда заводга Беларусь президенти Александр Лукашенко ҳам ташриф буюради. Президентлар республикада токчи соҳибкор деҳқонлар сифатида машҳур бўлган Камол Ҳожи Мадумаров ва Неъмат Ҳожи Усмоновларнинг деҳқон хўжаликларига ташриф буюришади.
Шу билан бирга, президентнинг ташрифи арафасида Душанбе-Турсунзода автомобиль йўли бўйида жойлашган барча уйларнинг ташқи қисми таъмирланмоқда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Damas учун онлайн контрактация очилади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади