date
views 3 731

Ўзбекистонда помидорчиликни ривожлантириш учун 550 млн. доллар инвестиция йўналтирилади

Ўзбекистонда помидорчиликни ривожлантириш учун 550 млн. доллар инвестиция йўналтирилади
Россиядаги сабзавот етиштириш бўйича энг йирик “Эко-культура” компанияси Ўзбекистонда помидорчиликни ривожлантириш учун 550 млн. доллар сармоя киритади. Бу ҳақда компания президенти Александр Рудаков маълум қилди.

Қайд этилишича, 2019 йилда Сурхондарё вилоятида ана шундай агрокомплекс ўз фаолиятини бошлайди. Иссиқхона майдони 314 гектар бўлади ва унга 472 млн. доллар сарфланади. Шу бўйича ернинг бир қисми сотиб олинди, бир қисми ижарага олинди. Россия ва Ўзбекистон банклари ўртасидаги лойиҳани тасдиқлаш бўйича музокаралар кетмоқда. Қолаверса, компания яна 92 млн. долларни гилос, ўрик, олхўри ва шафтоли етиштириладиган 1000 гектарлик боғ барпо этишга ажратади.

“Эко-культура” томонидан, шунингдек, омборхона, қуритиш ва чуқур музлатиш заводлари қурилади.

“Эко-культура” хорижда мазкур йўналишда лойиҳа амалга ошираётган Россиянинг биринчи компаниясидир.

Маҳсулотларнинг 40 фоизи Россияга, 60 фоизи Хитой, Жанубий Корея, Япония, Яқин Шарқ ва Европа минтақаларига экспорт қилинади. Рудаковнинг айтишича, айнан шу ҳудудлар экологик тоза сабзавотлар учун йирик бозорлардир.

Маълумот учун, Россияда 1 гектар иссиқхона 3,5-4 млн. долларга тушади. Ўзбекистонда эса бунинг учун ана шу маблағнинг учдан бир қисмини сарфлаш кифоя. Шунга яраша маҳсулот таннархи ҳам 10 фоиз арзон бўлади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда помидорчиликни ривожлантириш учун 550 млн. доллар инвестиция йўналтирилади