date
views 5 934

Дам олиш кунлари Ўзбекистонга совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда​

Дам олиш кунлари Ўзбекистонга совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда​
Шу ҳафта давомида Ўзбекистон ҳудудлари бўйича илиқ ва беқарор об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Республика бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда шамол кучайиши билан кузатилади. Ҳаво ҳарорати кечалари 2-7 о илиқ, кундуз кунлари 10-15 о илиқ, ёмғир пайтида эса 7-9 о илиқ атрофида бўлади. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берган.

Республика ҳудудларига дам олиш кунлари яна совуқ ғарбий ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Шанба куни баъзи жойларда совуқ ҳарорат фонида ёмғир ёғиши мумкин. Кундуз кунги ҳарорат 5-8 о илиқ, якшанба куни эса ёғингарчилик кутилмайди. Лекин совуқ ҳаво массалари таъсири сақланиб туради: ҳарорат кечалари 0-3 о совуққача пасаяши, кундузги ҳарорат эса 8-10 о илиқ атрофида бўлади.​
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Дам олиш кунлари Ўзбекистонга совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда​