15:21 / 29.11.2018
5 218

Буюк ипак йўли ва Хоразм “Лазги”си ЮНЕСКО рўйхатига киритилади

Буюк ипак йўли ва Хоразм “Лазги”си ЮНЕСКО рўйхатига киритилади
Ўзбекистон Республикаси президенти “Ўзбекистон Республикасида миллий маданиятни янада ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Ҳужжатда қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий комиссияси ва Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда:

- давлатлараро қўшма лойиҳа доирасида Буюк ипак йўлининг мамлакатимиздан ўтган қисмини “Ипак йўли: Зарафшон дарёси воҳаси” ва “Ипак йўли: Фарғона – Сирдарё ҳавзаси” номи остида ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон маданий мероси рўйхатига;

- ўзбек халқининг кўҳна ва бетакрор санъати намунаси бўлган Хоразм “Лазги”сини “Хоразм рақси – Лазги” номи остида ЮНЕСКОнинг Инсоният номоддий маданий меросининг репрезентатив рўйхатига киритиш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг ҳар йили 21-27 март кунлари “Театр томошалари ҳафталиги”ни ва унинг доирасида маданий-маърифий тадбирлар, жумладан, театр рассомларининг кўргазмалари, театр либослари ва декорациялари намойишларини ташкил қилиш, томошабинлар билан ижодкорлар ўртасида мулоқотлар ўтказиш ҳамда аҳолининг шу кунлари давлат театрларига бепул кириши тўғрисидаги таклифлари маъқулланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Буюк ипак йўли ва Хоразм “Лазги”си ЮНЕСКО рўйхатига киритилади