21:25 / 03.12.2018
5 351

Ўзбекистон фуқаролари визасиз кириш ҳуқуқига эга бўлган мамлакатлар сони ошди

Ўзбекистон фуқаролари визасиз кириш ҳуқуқига эга бўлган мамлакатлар сони ошди
Дунёнинг энг кучли паспортлари рейтингида Ўзбекистон паспорти беш поғона юқорига кўтарилди, дея хабар бермоқда Спутник. 2017 йилда 73 ўринда бўлган Ўзбекистон паспорти бу йил 68-ўринга кўтарилган.

Айни дамда Ўзбекистон фуқаролари визасиз кириш ҳуқуқига эга бўлган мамлакатлар сони 63 тага етган. Ўтган йил ушбу кўрсатгич 54 та мамлакатни ташкил қилар эди. Ўзбекистонликлар визасиз бориши мумкин бўлган мамлакатлар қаторига қўйидагилар қўшилган: Куба, Кот д-Ивуар, Габон, Эфиопия, Таиланд, Тожикистон, Руанда, Қатар ва Мъянма.

Маълумотига кўра, 2018 йилда энг кучли паспорт – Бирлашган Араб амирликларига қарашли. Ушбу мамлакат фуқаролари 167 та мамлакатга визасиз кириш ҳуқуқига эга.

Иккинчи ўринда – Сингапур ва Германия. Ушбу мамлакат фуқаролари 166 мамлакатга визасиз боришлари мумкин.

Энг сўнгги ўринда эса – Афғонистон. Ушбу мамлакат фуқаролари 29 мамлакатга визасиз боришлари мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистон фуқаролари визасиз кириш ҳуқуқига эга бўлган мамлакатлар сони ошди