date
views 5 083

Ўзбекистонда Янги йилгача илиқ об-ҳаво кутилмоқда

Ўзбекистонда Янги йилгача илиқ об-ҳаво кутилмоқда
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳафта бошидан, яъни 24 декабрдан бироз илиқлик кутилмоқда. Бу ҳақда «Repost.uz» хабар берди.

Душанба куни кундузи 5-10 даража илиқ бўлади, 25—26 декабрь куни ҳарорат 7-12 даражагача етади. Фақат 26 декабрь куни Тошкент, Самарқанд ва Жиззах вилоятларида вақти-вақти билан ёмғир ёғиши мумкин.

Ҳафта якуни ҳам илиқ бўлиши кутилмоқда. Жумладан, 28 декабрь куни кундузи об-ҳаво +14 даражагача кўтарилади.

23—26 декабрь кунлари Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида совуқ об-ҳаво кузатилади: кундузлари бу ерларда ҳарорат 2 даража илиқдан ошмайди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда Янги йилгача илиқ об-ҳаво кутилмоқда