Россиянинг “Астрахан давлат техника университети (Балиқ хўжалиги, биология ва табиатдан фойдаланиш институти) нинг Тошкент филиали фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ҳукумат қарори лойиҳаси тайёрланди.
Қарор лойиҳасида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмаси ва Астрахан давлат техника университетининг Қибрай шаҳрида Астрахан давлат техника университетининг филиалини таъсис этиш тўғрисидаги таклифига розилик бериш айтилган.
“Филиал Астрахан давлат техника университетининг алоҳида бўлинмаси сифатида кадрларга бўлган талабни ҳисобга олган ҳолда, бош муассаса билан келишилган ўқитишнинг асосий йўналишлари бўйича мутахассислар тайёрлайди, қайта тайёрлайди ва уларнинг малакасини оширади, шу жумладан, илмий-педагог кадрлар тайёрлайди”, - дейилган ҳужжат лойиҳасида.
Филиалнинг таълим фаолияти 2019/2020 ўқув йилидан бошланади.
Филиал битирувчиларига Ўзбекистонда олий таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган Астрахан давлат техника университетининг белгиланган намунадаги дипломи берилади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди